"UHM LANDTECH" МЧЖ 2013 йилдан буён қурилиш, йўл қурилиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Биз дунёнинг етакчи техника ишлаб чиқарувчиларининг, жумладан, ЈСВ (Англия), Bomag (Германия), Marini (Италия) ва Gomaco (АҚШ), John Deere (АҚШ), JCB Agri (Англия) каби брендларнинг Ўзбекистондаги эксклюзив дилеримиз.
Бизнинг асосий мақсадимиз – мамлакатимиз қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини жаҳон стандартларига мос, замонавий ва самарали техникалар билан таъминлашдан иборат. Бундан ташқари, Ўзбекистон бўйлаб мижозларимизга юқори сифатли сервис хизмати ва эҳтиёт қисмларини етказиб бериш орқали уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксиз таъминлашга ҳаракат қиламиз.